Программа по обмену опытом для журналистов приграничных районов Центральной Азии

Шукурова Гулмира Рустамовна

“Ўзбекистонда хорижий тиллар” номли илмий-методик электрон журнал ва портал – Fledu.uz директори;

Янги медиа таълим маркази директор ўринбосари;

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳамда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ўқитувчиси; шунингдек, бир қатор халқаро ташкилотлар медиа тренери сифатида фаолият юритади. Журналист ва блогерлар, давлат ташкилотлари ахборот хизмати ходимлари ва хусусий компанияларнинг PR салоҳиятини ошириш борасида семинар-тренинглар ўтади. Халқаро журналистика, зиддиятли вазиятларда журналистика, инқироз шароитида PR, медиа саводхонлик, Public Relations – жамоатчилик билан алоқалар йўналишларида маҳаллий ва хорижий, жумладан, АҚШ Давлат Департаментининг IVLP, Distinguished Humphrey Fellowship дастурлари, Швейцария ҳукуматининг Partnership for Peace – PfP Media & Communication дастури иштирокчиси. OSCE, UNDP, Yunesko, USAID, Internews, Conrad Adenauer ва бошқа халқаро ташкилотлар лойиҳаларида медиа тренер, медиа эксперт сифатида фаолият юритган. “Олтин Қалам” – XIII халқаро мукофоти номинация ғолиби. “Замонавий муҳитда PR хизматлар” номли китоб ҳаммуаллифи. “Журналист хавфсизлиги ва жиноятнинг жазосиз қолиши муаммоси” электрон дарслик муаллифи Журналистика, PR – жамоатчилик билан алоқалар, медиа тренерлик соҳасида 15 йиллик тажрибага эга.