Работы участников

Шамсиева Муниса, Узбекистан. Ажрим- болалар кўзларида

В материале я брала интервью у детей с их согласия. Всегда при разводе свекрови, мужа ждут неприятности. Никто не интересуется мнением детей. В статье рассказывается, как дети прожили разделение их родителей. Они поделились своими хорошими и плохими днями с самого начала. В материале я использовала рисунки, которые они нарисовали.

 

Оила мўқаддас маскан, муқаддас даргоҳ. Икки ёш оила қуришса уни сақлаб қолишни катталар
куп такидлашади. Оилавий ажрималар бугунги куннинг долзарб мавзусига айланган. Мазкур
йилнинг бошидаги 4 ойида январь- апрель ойларида 16 256 та ажралиш холатлари қайд
этилган.Бу кичкина рақамлар эмас.Оилалар ажрашиб кетилаётгани ҳақида кўп айтилди ва кўп
ёзилди. Айрим инсонлар оиласини сақлаб қолишга харакат қилишади. Ажрим сабаби
ўрганилганда айбдор қайнона, эр, хотин муаммоси ёки учинчи шахс аралашуви булади. Доим
уларнинг фикри инобатга олинади. Лекин ўртада ота-онаси бўла туриб, етим қолаётган
фарзандларнинг тақдири нима бўлади. Ҳеч ким уларни фикри билан қизиқмайди. Уларнинг
қалбида қанақа ҳис туйғулар бор. Келинг шу юзасидан айрим қаҳрамонларимизга мурожат
қилсак.Ота – онасизлик туйғуси
Бу дунё бир кам дунёдир. Инсонлар бошидан хар хил қийинчиликларни бошидан ўтказадилар.
Кимнидир онасизлик, кимнидир отасизлик билан синайди. Баъзиларнинг ота-онасини
шафқатсиз ўлим эрта ҳаётдан олиб кетган бўлса, яна кимлардир ота-онаси бўла туриб, тирик
етим бўлиб ўсмоқдалар.
Ҳали ёш бўлишимга қарамасдан, ғам-қайғу нималигини билдим. Ота-онасизлик туйғусини 7
ёшимда ҳис қила бошладим.
Ўша куни мен мактабга илк қадам қўйган куним эди. Атроф жуда қўрқинчли, одам кўп, хамма
болалар ота-онаси билан келган, ота-оналар фарзандлари қўлларидан маҳкам ушлаб олишган.
Мен эса ёлғиз эдим… ёнимда ота-онам йўқ.
Тезда овуниб кетдим, чунки ёнимда менга меҳрли кўзлари билан боқиб турган бувижоним бор
эди. Ўша куни дадам билан аямдан хафа бўлдим. Хаётимнинг энг унутилмас кунида ёнимда
бўлмагани учун. Бироқ мен уларни жуда яхши кўрардим.
Орадан вақтлар ўтди, мен улғая бошладим. Бир куни аям билан суҳбатлашиб ўтирганимизда
Аям «қизим катта қиз бўлиб қолдинг, биласанми сенга буни айтишим лозим, биз даданг билан
ажрашдик», деди.
Индамай ўзимнинг хонамга кириб кетдим, аҳволим ёмон эди, ўзимни ушлаб тура олмадим,
йиғлаб юбордим, куни бўйи йиғладим. Наҳотки энди дадамни ҳар куни кўра олмасам деб. Энди
бир уйда яшамасак, бирга овқатланмасак.
Мен оиламиз қачонлардир тикланишига ишонардим, умид қилардим. Лекин хаммаси бошқача
бўлиб кетди. Мен ота-онамнинг фахри бўлишга астойдил ҳаракат қилардим.
Бир куни яна бир нохуш хабар эшитдим. Даданг уйланибди, деб айтишди. Қанийди, қулоғим
эшитмаса, билмасам эди. Тонггача йиғлаб чиқдим. Энди дадам бизни бувимникидан олиб
кетмайди. Наҳотки биздан шунчалик тез воз кечди. Аҳир оиламизни сақлаб қолишга нега
харакат қилмади? Дарслардан совуб кетдим, томоғимдан овқат утмай қолди. Онам ҳам бу
дардга чидолмади шекилли мени бувимга ташлаб чет давлатга ишлагани кетди.
Дадам менинг ҳамма нарсам эди, мен гўё бир бўлагимдан айрилгандек эдим. Дадамга бўлган
ҳурматим, туйғуларим, севгим ҳаммаси нафратга айланди.
Орадан бир йил ўтди, дадам қизли бўлибди деб эшитдим. Энди дадамнинг ягона, эрка қизи
эмасдим. Ўша йили дадам туғилган кунимга келмаган эди. Нега келмаганини сабабини
билгандек эдим. Менга дадамнинг келиб табриклаши, у кишини кўришим ҳар қандай совғадан
афзал эди. Дадам билан ўтказган ҳар лаҳза мен учун унутилмас онлар эди. Туғилган куним
яқинлашган сари ўша кунни интиқ бўлиб кутардим. Чунки ўша кун дадам билан бирга кўпроқ
вақт ўтказардим. Лекин афсус, ўша йили келмади.
Ҳаётимда шундай вазиятларга дуч келдим, мактаб тадбирларида фаол қатнашганимда
диплом, фахрий ёрлиқ билан тақдирланганимда хаммани ота-онаси каби, мени ҳам ота-онам
ёнимда туришини жуда хохлагандим. Тадбирга мен билан бирга боринг, деб дадамга қўнғироқ
қилганимда, вақтим йўқ, деб гўшакни қўйиб қуйган Ҳатто гапимни охиргача эшитмаган
вақтлар ҳам бўлган. Онам мусофир юртда. Тенқурларимга фахрий ёрлиқ топширилганда
оналарининг олдига югуриб боришарди. Улар фарзандларини қучоқлаб табриклашарди. Мен
қўлимга Фахрий ёрлиқ олганимда кимнинг ёнига боришни билмасдим, катта залдан аям билан
дадамни излардим. Сўнг келиб жойимга ўтирардим. Мени ҳам дадам билан аям ёнимда
бўлишини истардим, улар фахрий ёрлиқ олганимда чапак чалиб қувонишини кўргим келганди.
“Оналар” байрамида хамманинг оналари келишди, аммо мен ёлғиз эдим. Барча тадбирларда
ота-онамсиз ўзим қатнашдим.
Отасизликка кўникдим, аммо шундай дамлар бўлади, дадамни меҳрига жуда мухтож бўламан.
Шундай вазиятлар булади, мени хафа қилганларни дадамга айтгим келади. Синган бўлсамда
юрагим синиқларини олиб йўлимда давом этдим. Мен ўзим учун энг матонатли, кучли қизман
сабаби: мени ёшимдаги қизларнинг аялари сочларини ўриб мактабга юбораётган вақтда, мен
сочимни ўриб ўзим мактабга борардим. Тақдиримга шулар ёзилган экан, наилож нима ҳам
қилардим. Энг муҳими, улар Ҳаёт. Мен билан доимо бирга бўлолмасада дадам бор.
Биласизми мен ота-оналари билан бирга яшаётган болаларга ҳавасим келади. Сизлардан
илтимос борида қадрланг, эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди.
Дадам билан қўшнимиз
Ҳамма дадаси билан бирга яшаса, биз эса дадам билан қушнимиз. Ҳайрон қолаяпсизми?
Билмадим нега болалигимда ота онам ажрашиб кетишган. Мен бувимнинг уйида катта бўлдим.
Онам қўшнисига турмушга чиққан экан, яъни дадамга. Дадам биздан 3 ҳовли нарида яшайди.
Ҳозирда дадамнинг бошқа оиласи бор, иккинчи оиласидан қиз, ўғил фарзандлари бор. Мен
дадамнинг ягона ўғлиман. Доим остона ҳатлаб кўчага чиқсам, энг биринчи чап томонга
қарайман, чунки дадамнинг уйи ўша томонда. Машинасини кўрсам умид билан қараб тураман,
дадам чиқармикан деб. Гоҳида анча кутаман, лекин кўриш насиб қилмайди. Ҳар замон чиқиб
қолсалар, менга кўзи тушганда бошини силкитиб қўяди, сўнг машинасига ўтириб, ёнимдан
ўтаётганда яна бошини силкитиб қўяди. Ўша вақтдаги қувончимни таърифлаб беролмайман.
Бахтиёр бўлиб мактабга кетаман, куни бўйи 7 чи осмонда учиб юраман. Кейинги учрашувни
интиқлик билан кутаман. Дадамни ишдан келишини кутиб кўчага чиқаман, агар ишдан
эртароқ келсалар ёнимдан ўтишида бошини силкитиб қўяди ва уйига борганда машинадан
тушишлари билан яна бошини силкитиб қўядилар. Машинасидан тўла пакетларни олиб уйига
кириб кетадилар. Фарзандларига нарса олиб келгандир, мен ҳам боласиманку деб ўксиниб
қўяман. Эрталаб дадамни иккинчи хотини ишга кузатиб қўйганда, қанийди шу аёлнинг ўрнида
мени онам бўлсайди деб хаёл қиламан.
Бир сафар иситма қилганимда онам дадамдан мошинасида шифохонага олиб боришини
илтимос қилган. Дадам иложим йўқ, қизимнинг мажлисига боришим керак деб рад этган.
Дадам мени мактабдаги биронта мажлисимга бормаган, доим муштипар онам борадилар.
Мактабда кўнгилсиз воқеа бўлса ҳам онам борадилар. Дўстларимнинг оталари келиб фарзанди
тарафини олиб тўполон қилишади, камина айбсиз айбдор бўлиб қолаверади. Шунақа
вазиятларни дадамни ўрни роса билинади, қанийди мени ҳам дадам келиб ҳимоя қилса
дейман.
Айрим дўстларимнинг ота-онаси мени ота-онам каби ажрашишган. Лекин ҳар дам олиш куни
дадаси келиб ўз уйига олиб кетар экан. Дадаси билан бирга айланишга чиқишар, бирга
овқатланишар бир икки кеча дадасини уйида меҳмон бўлар экан. Душанба куни дадаси
мактабга олиб келиб қўяди. Дўстим бошқача кайфиятда хурсанд бўлиб келади. Куни бўйи
қувониб дадаси билан бирга ўтказган вақтини гапириб беради, келаси дам олиш кунини
интизор бўлиб кута бошлайди. Ўша вақтлари дўстимга жуда ҳам хавас қиламан. Қанийди мени
ҳам дадам ўз уйларига олиб кетса, қанийди мен ҳам дадам билан туйиб, тўйиб суҳбатлашсам,
аҳир мени юрагимда дадамга айта олмаган 15 йиллик гаплар ётибди. Уйлаб қоламан, агар
қушни бўлмаганимизда, дадам мени уйларига олиб кетармиди? Ёмғирли кунда мен соябонсиз
мактабдан устим жиққа ҳўл бўлиб қайтаётганда, дадам фарзандлари билан машинада ўтиб
кетарди, ёмғирни суви камлик қилгандек. Камига дадамнинг мошинасини лойи ҳам устимга
сачрарди . кийимларим лойи билан уйга кириб келаман. Ойимдан яна дакки эшитаман, усти
бошингни кеча ювиб бергандим. Сал асраб кийсанг бўлмайдими. Дадам алимент тулайди ойма
ой. Аямни қўлига ҳам пул бериб туради. Лекин тўлаган пуллари иккинчи ойга етмайди.
Онам кулгуси
Эсимни таниганимдан буён дадамни ичмаган куни йўқ. Оилада икки фарзандмиз акам ва мен,
болалигимда дадам уйга ичиб келсалар биз акам билан қўрқиб бекиниб олардик. Ойимни
йиғлаганларини эшитиб баттар қўрқардик. Эрталаб бувимникига борардик бобом билан бувим
аямга доим насиҳат қилишар 2 кундан сунг бизни уйимизга ўзлари олиб келиб қўярдилар.
Бизга қолса бувимни уйи яхши эди, у ерда хохлаган нарсамизни ер эдик, фақат кулиб уйнаб
юрардик, умуман у ерда ҳеч ким ўзаро уришмас эди.
Онам ҳеч қаерда ишламас, онамни айтишича дадам рашк қилиб рухсат бермас экан ишлашга.
Дадамни топгани ичишидан ортмагани учун, амаким онамга иш топиб берди. Онам ишга
киргач анча молиявий аҳволимиз ўзгарди, лекин дадам ичиб келиб уруш қилишни ҳеч канда
қилмас эди. Онам куп бобомларникига кетиб қолар, ажрашаман деса бувим кунмас, сабр қил
деб бизни яна ўз уйимизга олиб келиб қуярди. Бир сафар уйимизда роса туполон бўлди шу
воқеадан сунг онам ижарага уй топиб бизни олиб чиқиб кетди.
Бошида онам бизга курсатмай куп еғларди. Биз ҳам дадамизни роса соғинардик. Лекин
олдинги хаётимиздан анча яхши эди. Тоғам бизни ўз уйига олиб кетиш учун куп келди. Лекин
онам бормади, чунки бувим яна уйимизга олиб боришидан қурқарди. Дадам яшаш
манзилимизни топиб бизни кургани тез- тез келиб турарди. Олти ойлардан сунг бобом билан
тоғам келиб бизни ўз уйларига олиб кетишди. Орадан йиллар утди акам мактабни тугатиб
олий ўқув юртига ўқишга кирди, биз ҳам янги уй олиб кучиб чиқдик. Аям қийин бўлса ҳам икки
жойда ишларди. Акам ўқишни тугатиб ишламоқда.биз энди катта бўлганимиз учун акам билан
дадамни кургани ўзимиз бориб тўрамиз.
Мени айбим нима?
“Айтишларича ота онам чақалоқлигимда ажрашиб кетишган. 7 ёшлигимда аям мени холамга
ташлаб чет элга ишлаш учун кетган. Онам билан доим уяли алоқа орқали гаплашиб тураман.
Ўтган йили тўсатдан холам вафот этди. Ўзимни ҳаётда ёлғиз ҳис қила бошладим. Холам менга
ҳам ота, ҳам она бўлган экан. Кўнгли ярим бўлиб вояга етдим. Дадам билан аямни соғинардим,
лекин буни сира холамга сездирмаганман. Болалигимдан дадам билан танишишга
қизиққанман. Доим хаёлан у киши билан гаплашардим.
Яқинда дадамни излаб топдим. Дадам мени илиқ кутиб олдилар. Учрашувдан роса қувондим.
Энг муҳими, энди мени ҳам дадам бор, менда суратлари бор, ҳар ҳар замон суҳбатлашиб
турамиз. 14 ёшимда илк бора дада дедим. Мактабда дўстим билан гап талашиб қолдик. Шунда
дустим мени суянадиган ота-онам бор сени киминг бор, аҳир сени ота-онанг ташлаб кетганку
деб қолди. Аҳволимни тасаввур қилаверинг.
Ота-онам мени ташлаб кетса мени айбим нима?Онам бутунлай ташлабкетмаган тез орада
қайтади чет элдан.Мен ҳам ота-онам бўлишини истаганман, мен ҳам бошқа болалар сингари
ая, дада деган сўзларни айтгим келган. Нега мени ота-онам ташлаб кетишган?
Фароғат Шокирова, Вилоят оила ва хотин қизлар бошқармаси бош мутахассиси:
-Оилавий ажримлар олдини олиш учун вилоятимизда кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.
Шунга қарамасдан ажрашиб кетаётган оилалар ҳам бор. Ажримлар сабабини ўрганганимизда
ҳар ҳил муаммолар юзага келмоқда. Оилавий ажримларнинг сабаблари хиёнат,
соғлиқ,жиноят,учинчи шахс аралашуви, характер тўғри келмаслиги. Бу муаммолар азалдан
бўлган. Ҳозирда ажримга сабаб телефон, ижтимоий тармоқлар, бир-бирини узоқ вақт
кўрмаслиги,яъни эр ёки хотин чет элга ишлагани кетганлиги сабаб ҳам бўлмоқда. Ёш оила
қўрган қизлар оилага, рузғор ишларига тайёр эмас. Бунинг сабаби айрим оналар чет элга
кетган, қизларни оилага тайёрлашмаган. Йигит ҳам ёш уйланиб, оила маъсулиятини бўйнига
олгиси келмайди Олдин одамлар ажрашишга уялишарди, оилани сақлаб қолишга,уйдаги гапни
кўчага чиқармасликка харакат қилишарди. Ҳозир вазият кескин ўзгарган. Олдин оилаларни
бир борганда яшартирсак, ҳозир уч марта борганимиздан сунг ярашишмоқда. Аёллар ҳам манман бўлиб кетишган, буйин эгишни истамайди. Ўзим яхши шароит қила оламан деб, осонликча
ажрашиб кетмоқда.”
Бу хали бола нимани тушунади деб гапирамиз. Лекин ҳар бир боланинг ўз дунё қараши, ҳар
бирини қалб тўрида биз катталарга айта олмаган гаплари бор. Агар улар билан
суҳбатлашсангиз буни уларнинг кўзларидан ёки ўзлари ҳам гапириб беришлари мумкин.
Абдурауф Фитратнинг “Оила ” асарида қўйдагилар келтирилган:
” Ҳар бир миллатнинг саодати ва иззати,албатта, шу халқининг ички интизоми ва тотувлигига
боғлиқ. Тинчлик ва тотувлик эса шу миллат оилаларининг интизомига таянади. Қаерда оила
муносабати кучли интизом ва тартибга таянса, мамлакат ва миллат ҳам шунча кучли ва
тартибли бўлади”.
Оиланинг тақдири ҳар бир инсоннинг ўз қўлида.

image-002
image-004
image-000
previous arrow
next arrow
image-002
image-004
image-000
previous arrow
next arrow

 

Чтобы проголосовать, пройдите по ссылке:

Голосование – Муниса Шамсиева

 

You may also like