Маматова Дилобар Аслиддин қизи– журналист. Ижтимоий ва сиёсий нашр “Адабиёт” газетаси масъул котиби. “Менинг юртим 5” телееанали мухбири. Facebook.com ижтимоий тармоғида Dilobar Asliddin qizi ( https://www.facebook.com/dilobar.asliddinqizi), телеграмда Дилобар нима дейди? (@dil_undovi) каналини юритади. У ижтимоий, сиёсий ва адабий мавзуларда чиқишлар килиб келмоқда. Бадиий ижод билан шуғулланади. Унинг ижод намуналари қатор нуфузли ўзбек нашрларида чоп этилган. Укарианинг “Афтограф” журналида болалар адабиётига бағишланган ижодий ишлари эълон қилинди.

Ғайратжон Маматкулов – халқаро иқтисодчи, журналист ва блогер. У Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси Ахборот хизматини бошқаради. Унинг ташаббуси билан ҳудудий бирлашманинг алоҳида мустақил веб-сайти https://istemolchi-info.uz ҳамда “istemolchi-info” Youtube канали ташкил қилинган. Ҳудудий бирлашманинг барча ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари унинг томонидан юритилади. Республика истеъмолчиларининг “Iste’mol madaniyati” газетаси билан яқиндан ҳамкорлик олиб боради. “Точка зрения (Нуқтаи назар)” газетаси таҳририяти билан бир неча лойиҳалар доирасида ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Иқболжон Абдужабборов — рассом-дизайнер, журналист ва блогер. Тиббиёт мавзусида нашр этилаётган “Фарғона шифокори” газетаси бош муҳаррири. У муаллифлик лойиҳалари доирасида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотирасига бағишланган birinchi-prezident.uz, mustaqillik-asoschisi.uz каби хотира саҳифаларини юритиб келади. Шунингдек, Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари, миллий қадрият ва анъаналарни кенг ёритаётган ni-hao.uz ҳамда сил касаллиги ҳақидаги маълумотларни кенг оммага тарқатишга мўлжалланган silning-davosi-bor.uz веб-сайти муаллифидир. И.Абдужабборов сўнгги пайтларда инфографика йўналишида кўплаб қизиқарли ва оммабоп материаллар тайёрлаб келмоқда.

Maxsimova Risolat Qosimjon qizi – jurnalist, PR mutaxassis, kopirayter. Assembly TV jurnalisti. Yoshlar ishlari agentligi Markaziy Apparati Axborot va media xizmati mutaxassisi. Internews tomonidan tashkil etilgan SCARF loyihalar tanlovi g’olibi(2022). Xalq so’zi, Darakchi, Ma’rifat nashrlarida, Yoshlar, Mahalla teleradiokanalida faoliyat yuritgan. Nobel mukofoti sohibi, BMT bosh kotibining Iqlim o‘zgarishi masalalari bo‘yicha maslahatchisi Rae Kvon Chung va “Butunjahon yil o‘qituvchisi-2021” tanlovi g’olibi Keisha Torp ishtirokida tashkil etilgan “Nobel Fest – 2022” loyihasi menejeri.
 
Zarnigor Otamurodova – PR mutaxassis, tadqiqotchi jurnalist, filolog Tadqiqotchi jurnalist sifatida “Oʻzbekiston imidjini mahsulot ishlab chiqaruvchi mamlakat sifatida keng targʻib qilish” mavzusida ilmiy tadqiqot olib boradi. Iqtisodiy PR va xalqaro aloqalarni yoʻlga qoʻyish boʻyicha bir qator ilmiy maqolalar muallifi. “Maʼrifat” gazetasida “xorijda taʼlim” ruknida eʼlon qilingan maqolalar muallifi. Ingliz tilida media content tayyorlovchi frilanser.